-Художник Холб╝ри!Қаршилик к╝рсатиш бефойда!Ж╝хоризор ╝раб олинган!Қ╝лларингизни юқорига к╝тарганингизча ж╝хоризордан чиқинг!Акс ҳолда куч ишлатишга мажбур б╝ламиз!Сизга ╝н беш минут мухлат!Вақт кетди! -деди у амирона.
Анчадан кейин Холб╝ри қ╝лларини юқорига к╝тарганича ж╝хоризордан чиқиб келди.
-Ҳа, бу бошқа гап -деди участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ва эпчиллик билан Холб╝рининг қ╝лларга кишан урди.
-Гражданлар, айбланувчига яқин келманглар! Қонунчиликда айбсизлик призумпацияси деган нарса бор! Унинг тақдирини сизлар эмас, адолатли суд ҳал қилади! -дея қ╝шимча қилди, ғазабнок оломонни тинчлантириб участка нозири.
Шу маҳал дала й╝лидан "Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидоновнинг брезент ёпқичли "Виллис" хизмат машинаси катта тезликда, чанг т╝зон к╝тарганича капа капа б╝либ кела бошлади.Исканақул Карикидонов худди Танзаниянинг Серенгетти водийсида жирафа овлаётган овчидай бошини хизмат машинаси дарчасидан чиқариб олганди.
-Қаранглар!Раис Исканақул Каркидонов ҳазратларининг шахсан ╝злари келмоқдалар!Художникнинг ш╝ри қуриди! Райис бува уни шу ердаёқ асфаласофилинга ж╝натадилар энди! -деди кимдир.
Лекин Исканақул Каркидоновнинг хизмат машинасидан кулиб тушгани, ва худди қадрдон одами билан к╝ришаётгандай Холб╝рини махкам қучоқлаб, унга миннатдорчилик билдиргани оломонни ва участка нозирини лол қолдирди.
-Раҳмат, Холб╝ри ука!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Сиздан у дунёю бу дунё қарздорман энди!Мен у бевафо аёлдан қандай қутилишни билмай, т╝ғрироғи айбларини б╝йнига қ╝ёлмай юрардим!Сиз менга ёрдам бердингиз!Ҳайрон б╝лманг, д╝стим!Мен уйга ҳар эхтимолга қарши яширин видеокамералар ╝рнатдириб қ╝йгандим.Худога шукр!У манжалақининг жирканч қилмишлари энди манабу дискка ёзиб қ╝йилган.Уни флешкаларга к╝чириб нусхалаб қ╝йдим.Судда асқотади.Мен уни қум талоқ қ╝йдим, ҳа ҳа қумталоқ!Бай бай бай баааай!Хонавайрон б╝лишимга бир бахя қолган эканку а!Э, раҳмат яна бир бор сизга, отангизга раҳмат, укажон! -деди раис Исканақул Каркидонов Холб╝рига, ҳаммани бадтар ҳайрон қолдириб.
Айниқса унинг гапларини эшитиб, участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоевнинг ранги б╝здай оқариб кетди.
7 боб
Ҳайрлашув гулхани
"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидонов судда ютиб чиқди ва енгилтабиат хотини Бибисувайдодан расман ажрашиб, ╝з котибасига уйланиб олди.Холб╝ри аввалига Бибисувайдо танишларини ва бехисоб бойликларини ишга солиб, инкор қилиб б╝лмас далилу исботларга қарамай, судда ютади ва раис Исканақул Каркидоновнинг ╝зини қаматиб юборади деб ╝йлаб юрганди.Кейин маълум б╝лишича, Бибисувайдонинг бойлиги ҳам, қудратли таниш билишлари ҳам й╝қ экан.Участка Нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев судда прокурор ва адвокатнинг саволларига жавоб берар экан: "Ҳурматли суд ҳайъати!Бибисувайдо хонимнинг менинг т╝ғримда айтган гаплари қип -қизил тухмат!Аксинча у мени й╝лдан урмоқчи б╝лганда, мен хуқуқ тартибот органи ходими эканлигимни, оилам, севикли хотиним ва фарзандларим борлигини, бундай жирканч ахлоқсизлик билан шуғилланмаслигимни айтганман.Шундан кейин бу енгилтабиат аёл шантаж й╝лига ╝тиб, шу тариқа мендан ╝ч олмоқчи б╝лган" дея барча айбловларни инкор қилди ва сувдан қуруқ чиқди.
Шулар ҳақда ╝йларкан, Холб╝ри уяли телефонини олиб, Илтижога қ╝нғироқ қилди.Кейин гапира бошлади:-Ало, бу дала шийпоними?Яхши қиз, ╝ша атрофда Илтижо деган қизга к╝зингиз тушмадими мабодо?Агар мумкин б╝лса уни бир минутга чақириб юборсангиз, муҳим гап бор эди -деди у.Унинг гапларини эшитиб, Илтижо кула бошлади.Кейин с╝ради:
-Кечирасиз, Илтижо сизга ким б╝лади?
-А, Илтижоми? Нима десам экан сизга...Илтижо менинг севгилим.Мен уни бир зум к╝рмасам соғиниб қоламан, тушуняпсизми? Усиз менга дунё қоронғу -деди Холб╝ри.
Илтижо яна кула бошлади. Кейин: -Жиннивой, шунақа дейсизми? Ахир телефон суҳбатимизни биронтаси эшитиб турган б╝лса нима б╝лади? -деди ҳавотирланиб.
-Эшитса эшитар.Нима, мен бировнинг севганига к╝з олайтиряпманми? Ё севиб, севилмоқ айбми? Эшитсин, бутун дунё билсин сизни телбаларча севишимни!- деди Холб╝ри.
-╬шандайкуя, лекин сал қоғозга ╝раброқ гапириш керакда ╝збекчиликда -деди Илтижо.
-Яхши, шундай қиламиз.Лекин мен ҳозир сиздан д╝ппи тор келганда бир дақиқасини тонна тонна олтинга ҳам сотиб олиб б╝лмайдиган энг қимматбаҳо нарса ҳақида с╝рамоқчиман.Вақт ҳақида.Бугун маликамнинг вақтлари қалай, бир учрашсак, дийдорлашиб дегандай... Буёғи пахта терими ҳам ниҳоясига етяпти.Эрта индин кетиб қолсангиз, менинг ҳаётим кузги далалар каби хувиллаб қолади -деди Холб╝ри.
-Вой, авлиёмисиз? Қаёқдан билақолдингиз? Ростдан ҳам эртага шаҳарга қайтамиз.Нарсаларимизни йиғиштиряпмиз.Автобуслар келса... Эҳ, шаҳарни, уйимизни, ота онамни ╝лгудай соғиндим -деди Илтижо, чуқур х╝рсиниб.
-Ҳа энди авлиё б╝лмасак ҳам, девор қуласа к╝чани к╝рамиз.Ҳуллас, мен сизни даладаги яккатут ёнида кутаман.Дала шийпонидан яккатутгача деярли бир қадамку.Гулливернинг қадами билан ╝лчанса.Туманда қ╝рқсангиз, ╝зим бориб олиб келай -деди Холб╝ри яна.
-Ҳая, туманда б╝рилар ғажиб кетса нима қиламан? -деди Илтижо.