Читаем Любовный повесть Холдора Вулкан "Летние вечера, освещенные луной" на узбекском языке (СИ) полностью

Гарчанд Холб╝ри учун Илтижо билан учрашиш истаги чидаб б╝лмас даражада кучли б╝лсада, унга бу учрашув худди Нортожининг олдида бир хиёнатдай, Худонинг олдида эса кечириб б╝лмас гунохдай туюларди.Илтижонинг ёнига кириш ва унга Нортожи бозордан ╝зи танлаб олиб берган гулдастани тутқазишга унинг виждони й╝л қ╝ймаётган эди.Илгарилари Холб╝ри бир кун келиб шундай оғир руҳий изтиробларга, к╝з к╝риб, қулоқ эшитмаган азоблару қийноқларга дуч келаман деб сираям ╝йламаган эди.У ҳозир, айни пайтда худди ╝з муҳаббатининг мозорига гулчамбар қ╝яётган одамга ╝хшарди.У Илтижоларнинг дорвозаси ёнига яқин келаркан, бамисоли қайтиб чиқиб б╝лмайдиган қадимий шахтага, ғорга кириб кетаётиб, ортига с╝нги бор ╝грилган одамдай:


-Нортожи, мен шу тобда сенга очиқдан очиқ хиёнат қилаётганга ╝хшаб қоляпман -деди, бир қ╝лида гулдастани тутиб, иккинчиси билан б╝йинбоғини т╝ғриларкан.


-Ие, қанақа одамсиз ахир?Мен ╝зим рухсат беряпманку.Шундай қилмасак б╝лмайди.Кулиб, худди соғлом одамни й╝қлаб келгандай, кириб боринг -деди Нортожи.


Холб╝ри Учинчи Жаҳон Уруши олдидан қитъалараро учадиган ядровий ракета кнопкасини босаётган навбатчи офицердай дорвоза қ╝нғироғини босди.


-Ичкаридан, Соддагулнинг: -Вой, дадаси, меҳмонлар келишди шекилли! -деган таниш овози эшитилди.


Кейин у дорвозани очиб: -Келинглар, келинглар, айланиб кетай меҳмонлар!Қани марҳамат, марҳамат, ичкарига киринглар -деди Холб╝ри ва Нортожилар билан к╝ришиб.Қиличбек Қоплонович ҳам уларга пешвоз чиқди ва Холб╝ри билан худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб к╝ришди.Улар ҳол -аҳвол с╝рашгач, Соддагул Холб╝ри билан Нортожини Илтижо ётган хонага бошлаб кираётганди,Нортожи ╝зини четга олиб,деворга суянди.


Холб╝ри ялт этиб Нортожига савол назари билан қаради.Нортожи ҳолатни изохлади:


-Й╝қ, Холб╝ри ака, бирданига иккаламиз кирсак, яхши б╝лмас.Мени сизнинг ёнингизда к╝риш унга оғир.Яхшиси, сиз олдин киринг -да, ҳол -аҳвол с╝ранг, Илтижо сал ╝зига келгач, мен ҳам кираман -деди Нортожи Холб╝рининг қулоғига шивирлаб.


Холб╝ри Соддагулга юзланди: -Хола, Нортожи бироздан кейин кираркан.Бу, Илтижони огоҳлантириб қ╝йганмисизлар ишқилиб?Тағин, қ╝ққисдан кириб борсам... -деди у.


-Ҳа, ҳа, огоҳлантирилган.У сизни кутиб ётибди...Сизларни ҳам овора қилдик...Мен ахмоқ ╝з қизимнинг бахтини ╝зим боғлабман...Ҳа, бечорагина болама... Шунақа кунларга ҳам қоламизми... Э, Худойим... ╬зинг қизимнинг дардига шифо ато эт!..Киринг, кираверинг, болам.Сизни к╝риб, шоятки Илтижогинамнинг дарди енгилласа... Умрингиздан барака топинг, илойим... -деди йиғлаб Соддагул.Қиличбек Қоплонович ҳам дераза тамонга ╝грилганича унсиз йиғлар эди.


Холб╝ри таваккал қилиб хона эшигини очганича ичкарига кирди.Ичкаридаги кроватда ранги олиниб, озиб кетган Илтижо ётар унинг тим -қора, ипакдай майин, узун ва қалин сочлари оппоқ пар ёстиқни қоплаб ётар, кроват ёнидаги тумбочка устида Холб╝ри бир пайтлар ишлаган, Илтижонинг портрети ╝рнатилганди.Илтижо Холб╝рига жилмайганича қараб, худди соқов каби унсиз йиғлар, узун -узун қайрилма киприклари пирпирар, к╝зларининг қиридан оқаётган к╝з ёш юзларидан думалаб, ёстиққа томарди.


Холб╝рининг ҳаяжондан тамоғи қақраб, юраги худди б╝ғзига тиқилиб қолгандай б╝лди.У баз╝р ╝зини қ╝лга олиб жилмайганича: -Салом, яхшимисиз?Лекин к╝ринишингиздан ёмонга ╝хшамайсиз.Айтгандай, шу атрофда менинг Илтижохон деган бир синглимга к╝зингиз тушмадими мабодо?-деди.


Илтижо к╝зи т╝ла жиққа ёш билан аччиқ аччиқ ютинар, бир оғиз ҳам гапиролмас, фақат к╝з ёшлари аро жилмаярди. Холб╝ри қ╝лидаги гулдастани тумбочка устига қ╝яркан, шартта тиз ч╝киб, Илтижонинг ёнига тиззалари билан юриб борди.С╝нг унинг ҳолсиз, нозик қ╝лини ╝пиб, юзига босганича: -Мен сизга гул олиб келдим -деди.С╝нг давом этди: -Й╝лда келаётсам денг, бир т╝п одамлар оркестр садолари остида 'Дуп -поп - поп! Дуп -поп -поп!' деб вальс мусиқасини чалиб, қандайдир ҳайкал пойига гуллар қ╝йишаётган экан.Улардан бири бақириб, чақириб: -У халқимиз миллий мустақиллиги й╝лида бошини жаллод кундасига қ╝йган, тирикилигида чет элларда саргардон б╝либ, сургунда яшаб, с╝нг қамалиб, ╝з бармоғини ╝зи тишлаб узиб, қони билан қамоқхона деворига шеърлар битди!Кейинчалик лагерларга этап қилингач, баракларда бит босиб, каналарга ем б╝либ, охири силга чалиниб, ╝лай ╝лай деганда озод этилган ╝ртамиёнадан ҳам пастроқ одми оддий шохер б╝лишига қарамай, руҳий касалликлар б╝лимида ╝зини ╝зи чойшаб билан осиб бу телба дунёни тарк этди!Тупроғинг пардай енгил б╝лсин!Палон -пистон! - дея шовқин к╝таришди. Бошларидан яғир д╝ппиларини олиб, марҳум ҳотирасини ёд этиб, бир минут сукут сақладилар.С╝нг д╝ппиларини манглайларига қайта бостириб кийиб, шахдам қадамлар билан қайтиб кетишди.Мен секин у ёқ бу ёққа алангладимда, ҳайкал пойига қ╝йилган гулдасталардан бирини олиб, шу ёққа келавердим -деди у.


Илтижо ҳамон севинч ёшлари аро жилмаяр, бир с╝з деёлмасди.Анчадан кейин у бироз ╝зига келаркан, гапира бошлади.


Перейти на страницу:

Похожие книги